ВАТАННИ ҚЎРИҚЛАШ – МЎЪМИНЛИК БУРЧИ
Muallif: . .
Sana: 14.01.2022
46

Парвардигоримиз Ўзининг китоби Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

وَإِذْ تَأَذَّنَ رَبُّكُمْ لَئِن شَكَرْتُمْ لأَزِيدَنَّكُمْ وَلَئِن كَفَرْتُمْ إِنَّ عَذَابِي لَشَدِيدٌ

“Роббингизнинг (бу сўзлар)ни эсланг: “Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю ношукрлик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир”[1]

Кўпчилик қадрига етмайдиган, аслида жуда ҳам қадирли бўлган неъмат ҳақида Пайғамбаримиз с.а.в шундай марҳамат қиладилар:

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- « نِعْمَتَانِ مَغْبُونٌ فِيهِمَا كَثِيرٌ مِنَ النَّاسِ الصِّحَّةُ وَالْفَرَاغُ ».

“Аллоҳ таолонинг неъматларидан икки неъмати борки, кўпчилик одамлар унинг қадрига етмайдилар. У сиҳат-саломатлик
ва хотиржамликдир”.

Шунинг учун бежизга улуғларимиз дуо қилганларида “тинчлик, хотиржамлигини берсин”, деб дуо қилмаганлар. Маьлум бўлдики, Ватаннинг тинчлиги улуғ нематлардан ҳисобланар экан.

Аллоҳ йўлида Ватанини, аҳлини қўриқлаган кўзга оташи дўзах ҳаром қилингани борасида қуйдаги ҳадисда Пайғамбаримиз с.а.в шундай марҳамат қиладилар:

يَقُولُ سَمِعْتُ أَبَا رَيْحَانَةَ يَقُولُ كُنَّا مَعَ رَسُولِ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- فِى غَزْوَةٍ فَأَتَيْنَا ذَاتَ لَيْلَةٍ إِلَى شَرَفٍ فَبِتْنَا عَلَيْهِ فَأَصَابَنَا بَرْدٌ شَدِيدٌ حَتَّى رَأَيْتُ مَنْ يَحْفِرُ فِى الأَرْضِ حُفْرَةً يَدْخُلُ فِيهَا وَيُلْقِى عَلَيْهِ الْحَجَفَةَ - يَعْنِى التُّرْسَ - فَلَمَّا رَأَى ذَلِكَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- مِنَ النَّاسِ نَادَى « مَنْ يَحْرُسُنَا فِى هَذِهِ اللَّيْلَةِ وَأَدْعُو لَهُ بِدُعَاءٍ يَكُونُ فِيهِ فَضْلاً ». فَقَالَ رَجُلٌ مِنَ الأَنْصَارِ أَنَا يَا رَسُولَ اللَّهِ. فَقَالَ « ادْنُهْ ». فَدَنَا فَقَالَ « مَنْ أَنْتَ ». فَتَسَمَّى لَهُ الأَنْصَارِىُّ فَفَتَحَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- بِالدُّعَاءِ فَأَكْثَرَ مِنْهُ. قَالَ أَبُو رَيْحَانَةَ فَلَمَّا سَمِعْتُ مَا دَعَا بِهِ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- فَقُلْتُ أَنَا رَجُلٌ آخَرُ. فَقَالَ « ادْنُهْ ». فَدَنَوْتُ فَقَالَ « مَنْ أَنْتَ ». قَالَ فَقُلْتُ أَنَا أَبُو رَيْحَانَةَ. فَدَعَا بِدُعَاءٍ هُوَ دُونَ مَا دَعَا لِلأَنْصَارِىِّ ثُمَّ قَالَ « حُرِّمَتِ النَّارُ عَلَى عَيْنٍ دَمَعَتْ أَوْ بَكَتْ مِنْ خَشْيَةِ اللَّهِ وَحُرِّمَتِ النَّارُ عَلَى عَيْنٍ سَهِرَتْ فِى سَبِيلِ اللَّهِ ».

“Расулуллоҳ с.а.в.нинг саҳобаларидан бирлари Абу Райҳона р.а. шундай ривоят қиладилар. Биз Пайғамбаримиз с.а.в. билан бир ғазотда бирга эдик. Кеч кирди. Бир тепалик чиқиб дам олдик. Ҳаво совуқлиги туфайли, ҳар ким адирнинг пана-пасқам жойларига кириб дам ола бошлади.
Шунда Расулуллоҳ с.а.в. душман тўсатдан бостириб келмаслик хавфидан баланд овозда бизларга хитоб қилдилар: “Ким бизни бу кеча қўриқлаб чиқади? Агар ким бизга соқчилик қилса, унинг ҳаққига дуо қиламан ва унинг баракотидан умрининг охиригача фазилатга эга бўлади”, дедилар. Ансорлардан бир киши: “Мен, ё Расулуллоҳ”, деди. “Яқинроқ келиб, исминг айт”, дедилар. У ансорий Пайғамбаримиз с.а.в.нинг олдиларига борди. Шунда Пайғамбаримиз с.а.в. муборак қўлларини дуога очиб, узоқдан узоқ дуо қилдилар. Абу Райҳона ҳам бу дуоларни эшитганларида ғайратлари жўшиб: “Эй Аллоҳнинг Расули, яна бир киши бор”, дедилар.
Шунда Пайғамбаримиз с.а.в.: “Кел буёққа, ким сан?” дедилар. Мен:
“Мен Абу Райҳонаман”, дедим. Расулуллоҳ с.а.в. у ансорийнинг ҳаққига қилинган дуодан бошқача бир сўзлар билан мени дуо қилдилар. Сўнгра дедиларки: “Худодан қўрқиб йиғлаган кўзга ва туни билан Аллоҳ йўлида қўриқлаган кўзга оташи дўзах ҳаром қилинади”.

Ватанимиз равнақи учун хизмат қилаётганларни Аллоҳ Ўз паноҳига олиб, фитнаю бало ва офатлардан асрасин.

ИСМОИЛЖОН ДОМЛА ҲАМРОҚУЛОВ

Мир Араб олий мадрасаси ўқитувчиси



[1] Иброҳим сураси, 7-оят.

. .