Буюклар бисотидан
Muallif: . .
Sana: 16.11.2024
319

Инсон инсонийлиги, ўз иззат нафси ва ғурури билан яшаши керак. Унинг иззат нафсини, ўз ҳурмати ва Ватанига бўлган муҳаббатини топташга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Инсон ўзлигини сақлагани, сақлай олгани учун инсондир!

Ҳиндистонни Британия мустамлака қилган пайтлар бир инглиз аскари йўлда кетаётган ҳиндга бир мушт туширади. Шунда ҳинд ҳам аскарни қайтиб бир тушуриб уни ерга йиқитади. Бироздан кейин ўзига келган аскар ўз қўмондонининг олдига шошиб бориб ҳолатдан шикоят қилади ва буюк қиролнинг аскарини беҳурмат қилган ўша ҳиндга қарши тезда чора кўриш учун изн сўрайди. Қўмондон эса бошқача йўл тутади. Аскарнинг қўлига эллик минг рупия бериб "буни ўша сени урган одамга олиб бориб бер ва ундан кечирим сўра" дейди. Аввалига аскар ҳайрон бўлади. Аммо, раҳбари буйруқни ўзгартирмагач, пулни обориб бояги ҳиндга тутқазади ва ундан узр сўрайди. Камбағал ҳинг пулни қабул қилади. Бир неча ой ичида пулни олган ҳинд тижоратларини йўлга қўйиб бойиб кетади. Кунларнинг бирида Британия қўшинларининг бояги қўмондони юзига тарсаки еган аскарни ўз ҳузурига чақиради ва "Сени урган бояги одамдан интиқом олиш вақти келди. Энди сен бориб унинг юзига тарсаки тушир" дейди. Аскар ҳайратда "Ахир энди у бойиб кетди. Атрофида одамлари кўп. Ҳеч кими йўқ бўлган ҳолда менга тарсаки тушурган одамни ҳозир қандай ураман? У мени ўлдирадику" дейди. Қўмондон унга "Сен айтганимни қилавер. Хавотир олма, у сенга зарар етказмайди" дейди. Аскар бу сафар ҳам раҳбарининг гапира кириб бояги ҳинднинг олдига боради. Қараса у шоҳона уйда ходимлари ва қўриқчилари билан ўтирган экан. Аскар тўғри бориб унинг юзига тарсаки туширади. Ҳинд эса бир қизарадию дарров ўзига келиб аскарга жилмайиб қарайди ва жавоб қайтармайди. Аскар ҳайрон бўлиб қайтади ва қўмондонга бўлган воқеани айтиб беради. Шунда қўмондон: "Олдин унинг йўқотадиган нарсаси йўқ эди. Ўз иззати, ҳурмати учун курашарди. Энди эса унинг йўқотадиган нарсаси кўп. Шунинг учун ҳам ҳар қандай разилликка рози бўлаверади. Олдин урганингда бир кишини урардинг ва қолганларнинг нафратига учрардинг. Ҳозирги зарбанг эса ҳам интиқом учун бўлди, ҳам унга эргашганлар бизнинг аскарлардан калтак ейиш одатий ҳол деб қабул қилишларига замин яратди. Унинг атрофидагилар айнан унинг ўзидай қабулланадиган бўлишди энди" дейди...

Дунё қалбимизга кирмасин. Ундан охиратга фойда берадиган восита сифатида фойдаланайлик. Йўқса, йўқотадиган нарсамиз кўпайиб кетади ва разолатга ботамиз!
. .

Eng ko'p o'qilgan Nuqtai nazar