
ЮНЕСКОнинг 1995 йил 16 ноябрда бўлиб ўтган Бош конференциясида ушбу сана “Халқаро бағрикенглик куни” деб эълон қилинди ва бағрикенглик тамойиллари тўғрисида Декларация қабул қилинди.
Ўзбекистон – кўп миллатли мамлакат. Бугун унинг ҳудудида 130дан ортиқ миллат ва элат вакиллари истиқомат қилади. Мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликка, Ўзбекистон ҳудудида яшаётган барча халқлар ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлашга қаратилган миллий сиёсат ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2017 йил мазкур ташкилот негизида, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган 140га яқин миллий-маданий марказлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ташкил этилди.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида 2200дан ортик диний ташкилотлар мавжуд. Улар қаторида диний таълим муассасалари ҳам ўрин эгаллаган.
Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
