ДУНЁ ВА ОХИРАТ НЕЪМАТИ
Muallif: . .
Sana: 01.03.2022
276

Дунёда шундай бир амал борки, бутун инсон шу амални олдида тиз чўкади. Бутун пайғамбарлар ҳам у амал билан зийнатланган. Бу амални қайси бир банда ўзида мужассам қилса, бутун пайғамбарлар хулқланган хулқни ўзида мужассам қилибди. Бу амал мулойимликдир.

Мулойимлик, ҳалимлик инсонга Аллоҳ таоло тарафидан берилган энг катта дунё ва охират бойлигидир. Кимга Аллоҳ таоло шу бойликни ато этган бўлса, буни маҳкам тутсин ва қадирласин. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам умматларини доим мулойим бўлишга тарғиб этади.

Ойша онамиз (розияллоҳу анҳо)га Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Эй Ойша, кимга халимликдан насиба берилса, албатта, унга дунё ва охират яхшилиги берилибди. Ким ҳалимлик насибасидан маҳрум этилса, дунё ва охират яхшилигидаги насибасидан маҳрум бўлибди”-дедилар.

Мулойимликни бутун оламлар Роббиси яхши кўрган.

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Аллоҳ таъоло рафиқдир яъни мулойимдир ва мулойимликни яхши кўради. Ғазаб билан олинмаган нарса мулойимлик билан олинади”- дедилар.

Аллоҳ таоло барчамизга дунё ва охират калити бўлган мулойимликни ўзи насиб этсин.

Мир Араб олий мадрасаси 4 босқич талабаси

МУҲАММАДЮСУФ ҲОШИМОВ

. .