ТАЛҲАНИНГ САҲИЙЛИГИ!
Muallif: . .
Sana: 13.02.2022
554

ТАЛҲАНИНГ САҲИЙЛИГИ!

Ривоятга кўра, Талҳа розияллоҳу анҳу ҳазрати Усмонга эллик минг дирҳам бериши керак еди. Бир куни ҳазрати Усмон масжидга чиққанида Талҳа унга: “Молинг тайёр, уни олиб кет”, деди. ҳазрати Усмон: “Эй Абу Муҳаммад, мурувватинг учун сенга ёрдам бўлсин”, деди.

Саъдия бинти Авф деди: “Талҳанинг олдига кирган едим, унинг ранг-рўйи ўзгариб ўтирганини кўриб, сизга нима бўлди?”, деб сўрадим. У: “Шунча мол тўпланиб қолибди, шундан хафаман”, деди. “Нега қайғурасиз, қавмингизни чақиринг”, дедим. У хизматкорига уларни чақириб келишни буюрди ва келганларга ҳамма молини тарқатиб чиқди. Ҳизматкордан: “Қанча бўлди?” деб сўрасам, “Тўрт юз минг”, деди.

Бир аъробий Талҳанинг олдига келиб, қариндошинг бўламан, деб ундан бир нарса беришни сўради. Ҳали бирор киши шундай деб айтиб ҳеч нарса сўраб келмаган еди. Талҳа: “Менинг ерим бор, Усмондан уни уч юз мингга олган эдим, агар хоҳласанг, ўшани сенга берай, агар хоҳласанг, уни Усмонга уч юз мингга сотсанг, сенга пулини берай”, деди. У пулини сўради. Ерни Усмонга сотиб, пулини шу қариндошман, деган аъробийга берди.

Мир араб олий мадрасаси
4
курс талабаси ПАТИДИНОВ АБДУЛМАЖИД

. .