Буюклар бисотидан
Muallif: . .
Sana: 25.11.2021
579

‏واعلمْ أنّ مَن هو في البحر على اللَّوح ليس بأحوج إلى الله وإلى لطفه ممن هو في بيته بين أهله وماله.

فإذا حققتَ هذا في قلبك فاعتمِد على الله اعتماد الغريق الذي لا يَعلمُ له سببَ نجاةٍ غيرَ الله.

<<ابن قدامة>>

Ибн Қудома роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

"Шуни билинки, ӯз уйида, аҳли оиласи даврасида, мол-мулки ёнида бӯлган киши ҳам денгиз ӯртасида бир ёғоч устида жон сақлаётган кишидан кӯра Аллоҳга ва Унинг лутфу марҳаматига муҳтожлиги кам эмас. Агар сиз қалбингизда мана шу ҳолатни рӯёбга чиқармоқчи бӯлсангиз, ӯзи учун Аллоҳдан бошқа бирор нажот топиш сабабини кӯрмаган ҳолда чӯкаётган кишининг суянишидек Аллоҳга суянинг".

Маъноси шуки, Аллоҳ таоло бу борлиқда ӯрнатган сабабият қонунига амал қилиб, зоҳирий сабабларни қӯллаган ҳолда Аллоҳ таолога нисбатан одобимизни изҳор қиламиз. Қалбимизда эса бу борлиқнинг, ундаги қонуният ва сабаларнинг яратувчиси ва бошқарувчиси ягона Аллоҳдир, деган эътиқод ила Унинг ӯзига таваккул қилиб, кӯрган барча чораларимиз ва зоҳирий сабабларни гӯё йӯқ деб биламиз. Бамисоли, нажот топишнинг барча юзаки сабабларидан мосуво бӯлиб ёлғиз Аллоҳга ишини топширган чорасиз кишининг ҳолатида бӯламиз.

Мир Араб олий мадрасаси ӯқитувчиси Асрорхон Маҳмудов.

. .