Исломнинг асл мақсади...
Muallif: . .
Sana: 16.03.2021
747

Исломнинг асл мақсади бўлган “комил инсон” бўлиш учун, банданинг моддий ва маънавий бутунлиги, зоҳир ва ботин тиргаги, ақл ва қалб муқобиллиги, жисм ва руҳ баробарлиги мужассам яшалишига айтилади.

Ҳақиқий тасаввуф - Исломнинг зоҳирига қўшимча, ботинини аралаштриб яшанишидаги ғайратидан иборатдир. Бу эса машҳур таъбир билан айтганда; “Шариат, тариқат, ҳақиқат ва маърифат” дан иборатдир. Буларга қисқача мисол айтадиган бўлсак:

  • Шариатда - тўйгандан кейин ейиш исрофдир.
  • Тариқатда - тўйгунча ейиш исрофдир.
  • Ҳақиқатда - Аллоҳнинг зикридан ғофил бўлган ҳолда ейиш исрофдир.

Маърифатда - юқоридагиларга қўшимча қилиб, нематлардаги Аллоҳнинг қудрати ва тажаллисини тафуккур қилмасдан ейиш исрофдир.

Буюк валийлардан Шоҳ-и Нақшбанд ҳазратлари, кўп замонларда овқат пишириб дастурхон тайёрланишига ёрдам берар эдилар. Овқат тайёрланаётганда ва тановвул қилинаётганида Аллоҳнинг зикридан ғофил қолмасликлари учун талабаларига кўп тавсиялар берар эдидлар. Муридлари билан овқатланаётганларида улардан бири бир луқма овқатни оғзига ғафлатдда қолиб олиб борса, дарҳол чиройли забон билан қайтарар ва шу бир луқмани ҳам Аллоҳнинг зикридан ғафлатда қолиб ейишларига рози бўлмас эдилар.

Овқат тановвили – зоҳирий бир ибодат эмас. Фақат Аллоҳни зикрида бўлган ҳолда ейилган ҳар бир луқма овқат барча ибодатлардаги файз ва хушуга васила бўлади. Аллоҳнинг зикридан ғафлатда қолиб ейилган луқма эса қалбни занглатади ва қотиради.

“Овқат” мисолида келтирганимиз бу исломнинг нозик масалалари худди бир қоида кабидир, буни ибодат ҳаётидан, оила ҳаётидаги фарзанд тарбияси, қўшничилик муносабатларидан тижорат ва иқтисод фаолиятларига қадар, ақлга келадиган барча башарий муомалаларда тадбиқ қила олиш билан том маънодаги “тасаввуфий шўнғишга”етилади.

Тасаввуф нима ?

Тасаввуф - Жаноби Ҳақни қалбан танишдир.

Тасаввуф - “иймон”ни “ эҳсон” каби юксакларга олиб чиқишдир. Яъни доимо илоҳий камералар кузатиб туришини англаган ҳолда, шуур ва идрок билан яшашдир.

Тасаввуф - Аллоҳдан узоқлаштирадиган нарсалардан сақланибтақвога” эришиш йўлидир.

Тасаввуф - ҳамма нарсадан олдин Қуъон ва Суннатда собит туриш ғайратидир.

Ояти каримада:

“Аллоҳга ва Расулига итоат этинг. Шоядки раҳм қилинсангиз.”(Оли имрон 132)

“Ей иймон келтирганлар! Аллоҳга ва Расулига итоат этинг ва амалларингизни ботил қилмангиз.” (Муҳаммад 33)

Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам “Видо” ҳутбасида шундай дейди: Хабардор бўлингким, мен Жаннатга сиздан олдин бориб Ҳавзи Кавсар бошида сизларни кутаман! Бошқа умматлардан кўра сизларнинг кўплигингизни кўриб севинаман. Ҳеч қачон (гуноҳ иш қилиб ) юзимни шувут қилманг!..

Эй мўминлар! Сизга икки нарсани омонат қиляпман. Уларга боғланганингиз сари йўлингиздан адашмайсиз. Бу омонатлар Аллоҳнинг китоби Қуръон ва унинг Пайғамбарининг суннатидир.”(Имоми Муслим, Ҳаж 147; Абу Довуд, Маносик 56)

Мана шу икки омонатга лойиқи билан риоя қила олиш ҳақиқий тасаввуфдир.

Қуръони Карим ва Суннатда баҳси ўтган- ихлос, тақво, ҳушу, тавба , ризо каби амалларни қандай қилиб амалга оширилишини ва буларнинг муқобилида риё, ужуб, кибр, ҳасад каби нафснинг маразликларини қандай қилиб бартараф этишни ўргатадиган бир йўлдир.

Тасаввуф; Зикр билан ғафлатдан сақланишдир.

“Эй имон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар.”(Аҳзоб 41)

“Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларида эслайдиган , осмонлару ернинг яратилишини тафаккур қиладилар….” (Оли Имрон 191)

Шундай экан мўминларнинг зикри фақат намоз ва қуръон билан эмас ҳар ишимизда, ҳар онимизда, ҳар нафасимизда зирк қилишимиз керак экан.

Зеро қалб, Аллоҳни унутгани нисбати билан ғафлатга мубтало бўлади. Шунинг учун Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам “Баъзан қалбимда пардаланинг бўлади. Аммо мен кунда юз марта истиғфор айтаман” дедилар.(Абу Довуд, Витр 26)

Яна бир ҳадиси шарифда:

“Инсонлар бир мажлисда ўтирадилар у ерда Аллоҳни эсламасалар, бир ишни нуқсонли қилибтилар, бир гуноҳ иш қилган бўладилар. Ким йўлда кетаётган бўлса Аллоҳни зикр қилмаса, бир ишни нуқсонли қилибти, бир гуноҳ иш қилган бўлади. Ким ётоғига кирганида Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилмаса, бир ишни нуқсонли қилибти, бир гуноҳ иш қилган бўлади. (Аҳмад, II, 432)

“Албатта, Аллоҳ зикр қилинса, қалблари титрагувчи, оятлари тиловат этилса, иймонлари зиёда қилгувчи ва Роббиларига таваккул қoлгувчиларгина мўминлардир.(Aнфол 2)

Демак, фақатгина лафзларнинг ўзи эмас, қалбан эшитиш ва титрашга васила бўлиши керак экан зикр.


“Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси Осима Саъдуллаева

. .