Хабар берганимиздек (https://t.me/Mirarabuz/40358) Олий мадраса ҳамда БИТУ ўртасида меморандум имзоланган эди.
Бугун Мир Араб олий мадрасасида дарс бераётган Мисрнинг “ал-Азҳар” университети доктори Аҳмад Ражаб Адавий ва Олий мадраса “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси устоз Улуғбек Жияновлар иштирокида БИТУда таълим олаётган Миср ва бошқа хорижий давлатлардан келиб таълим олаётган талабалар ўртасида давра суҳбати ташкил қилинди.
Учрашув давомида илм олишнинг фазилати, одоб-ахлоқ қоидалари, хорижлик талабаларнинг Ўзбекистон қонунчилик нормаларига амал қилишлари, ўзаро ҳурмат, бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш масалалари тўғрисида маъруза қилинди.
Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
