Бугун Мир Араб олий мадрасасига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов ташриф буюрди. Ташриф доирасида устоз Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов битирувчи босқич талабалар билан учрашиб, улар билан самимий ва мазмунли суҳбат ўтказди.
Учрашув давомида Муҳаммадолим домла талаба-ёшларнинг илмий изланишлари ва уларнинг изчил давом этиши, олинаётган билимларни амалиётда тўғри қўллай билиш, диний соҳадаги касб ва масъулиятнинг улуғлигини англаш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.
Шунингдек, талабаларнинг келгусидаги фаолиятида садоқат, масъулият, билимли ва фидойи бўлиш каби муҳим жиҳатлар юзасидан ўз тавсия ва насиҳатларини бердилар.
Ташриф сўнггида домла талабаларга илм йўлида барқарорлик, интизом ва изланишдан тўхтамасликни яна бир бор таъкидлаб, уларга келгуси фаолиятларида омад ва муваффақиятлар тиладилар.
Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
