Куннинг иккинчи ярмида Мир Араб олий мадрасаси ректори, устоз Жобир домла Элов бошчилигидаги делегация учун Қозон шаҳрининг диққатга сазовор жойлари хусусан, “Қул Шариф ” ҳамда “Ал-Маржони” масжидларига саёҳат амалга оширилди.
Маълумот:
“Қул Шариф” масжиди — Татаристон Республикаси ва Қозон шаҳрининг бош жума масжиди бўлиб, у Қозон ҳудудида жойлашган. Шаҳарнинг энг асосий тарихий ва сайёҳлик жойларидан бири ҳисобланади. Масжид охирги сайид Қул Шариф номи билан аталган — у 1552 йилда Қозон мудофааси раҳбарларидан бири бўлган. Масжид 1996–2005 йиллар оралиғида қурилган.
“Ал-Маржони” масжиди – масжид Қозон шаҳрининг эски мустақил Татар тарихий ҳудудида жойлашган. 1766–1770 йилларда Екатерина IIнинг шахсий рухсати билан, унинг Қозонга ташрифи вақтида олинган ижозат асосида, маҳалла аҳолисининг маблағлари ҳисобига қурилган. Бу Қозон Иван Грозний томонидан 1552 йилда забт этилгандан кейин қурилган илк тош масжид бўлган. Масжид Россияда кўп конфессияли динлараро бағрикенглик жамиятининг шаклланишида тарихий рамзий аҳамиятга эга бўлган. Икки асрдан ортиқ вақт давомида у Қозондаги энг йирик ва бош жоме масжид ҳисобланган ҳамда ҳанузгача Татарстанда татар-мусулмон маънавий ҳаётининг тарихий маркази сифатида аҳамиятини сақлаб келмоқда.




Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
