Айни пайтда Россияда илмий сафарда бўлиб турган Мир Араб олий мадрасаси делегацияси Татаристоннинг Қозон шаҳрида жойлашган “Муҳаммадия” мадрасасига ташриф буюришди.
Мазкур ташриф доирасида “Муҳаммадия” мадрасасида яратилган имкониятлар, шарт-шароитлар, ўқув жараёни, тадқиқот ишлари, ўқув адабиётлари чоп этилиши, таржима соҳасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишишди.
Ташриф асносида Татаристон муфтийси Камиль хазрат Самигуллин билан суҳбат ташкил қилинди. Суҳбатда истиқболдаги ҳамкорлик алоқалари, таълим соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, ташкил қилинадиган турли мусобақалар, танловлар, олимпиядаларда иштирок этиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Манба https://dumrt.ru/ru/news/news_32495.html



Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
