Битирувчи босқич талабалари турли вазифаларига тақсимот қилинди.
Muallif: . .
Sana: 18.04.2025
172

Бугун Мир Араб олий мадрасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари М.Муҳаммадсиддиқов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Кадрлар бўлими бошлиғи С.Шерхонов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар билан ишлаш бўлими етакчиси Д.Рахимов иштирокида битирувчи курс талабалари билан иш тақмоти масаласида учрушув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида битирувчи курс талабалари Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидлар ва таълим муассасаларида иш фаолиятини юритиш учун тақсимот қилинди.

Маълумот учун, мазкур 2024-2025 ўқув йилида Олий мадрасани 25 нафар йигитлар ва 7 нафар аёл-қизлар, жами 32 нафар талаба битирмоқда.

Аллоҳ таоло битирувчиларимизнинг динимиз йўлида улуғ хизматлар қилишларини насиб этсин, мазкур толиби илмларни вояга етказган, таълим-тарбия берган ота-оналари ҳамда устозларининг даражаларини дунё-ю охиратда юқори қилсин, халқимизни эса илмни ва илм аҳлларини қадрлайдиган, Ўзи рози бўладиган халқлардан қилсин. Омин, я Роббал аламийн.


Мир Араб олий мадрасаси матбуот хизмати


. .