
Бугун 16 апрель куни Олий мадрасанинг навбатдаги Кенгаш йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор Учқун Авлиёқулов, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Шуҳрат Толибов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими бошлиғи Мустафо Ходжаев, “Диний фанлар ва тиллар” кафедраси мудири Нарзулло Ахмедов ҳамда Олий мадраса ўқитувчилари ва бўлим бошлиқлари иштирок этди.
Мазкур Кенгаш йиғилишида 2024/2025 ўқув йили сарҳисоби, илмий салоҳиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари, таълим-тарбия жараёнини яхшилаш, ўқув интизомини мустаҳкамлаш, бу борада қилиниши керак бўлган ишлар тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.
Йиғилишда сўзга чиққан Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими бошлиғи Мустафо Ходжаев кенгаш фаолияти тўғрисида маълумот берди. Шунгдек, Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор Учқун Авлиёқулов ҳам ўз навбатида ўқув машғулотлари, таълим-тарбия жараёнини яхшилаш бўйича кўрсатма ҳамда тавсиялар бериб ўтди.
Шунингдек бўлим бошлиқлари ҳам ушбу давр мобайнида амалга оширган ишлари тўғрисида маълумот бериб ўтди.
Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
