
Ўз тажрибамдан келиб чиқиб, сизларга айтадиган маслаҳатим шу: илмни қадрланг, илмга интилинг! Бир сония вақтингиз ҳам бекор ўтмасин! Ёшлик – умрнинг энг бебаҳо даври. Илм ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган, ҳеч ким сиздан тортиб ололмайдиган бойлик эканини асло унутманг.
Шавкат Мирзиёев
Бугун Мир Араб олий мадрасасининг ўқитувчи ва талабаларига “Иқро” китоблар савдо дўкони ҳамкорлигида китоблар ярмаркаси ташкил этилди.
Тадбирда Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир домла Элов олиб келинган бадиий, илмий-оммабоп адабиётларни кўриб, жуда ҳам долзарб эканлигини эътироф этдилар ҳамда “Иқро” китоблар савдо дўкони ходимларига ўз таклиф мулоҳазаларини айтиб ўтдилар.
Сўнгра олий мадрасанинг диний фанлар ва тиллар кафедраси ўқитувчси Исмоилжон домла Ҳамроқулов китобга кўпроқ муҳаббат қўйиш лозимлиги, бадиий ва илмий китоблар мутолаасини кўпроқ ўқишлик кераклигини гапириб бердилар.
Тадбир сўнгида Ёшлар билан ишлаш маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Мустафо домла Ходжаев ушбу ярмаркага ташриф буюрган “Иқро” китоблар савдо дўкони раҳбари Ботир Жамолов ва у кишининг ходимларига Мир Араб олий мадрасаси раҳбарияти номидан ўз миннатдорчиликларини билдириб ўтдилар.
Тўрахон МУЗРАБОВ,
Мир Араб олий мадрасаси АРМ ходими
Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
