
Бугун, 6 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Долзарб ақидавий ва замонавий фиқҳий масалалар” мавзусида республика илмий-амалий анжуман ўтказилади.
Конференцияда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессор-ўқитувчилари, ЎМИ Фатво маркази, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг илмий ходимлари, республикамизда фаолият юритаётган ёш олимлар ва тадқиқотчилар жумладан, Мир Араб олий мадрасаси профессор ўқитувчилари ва тадқиқотчилари ҳам фаол иштирок этишмоқда.
Мазкур илмий-амалий анжуманда Мир Араб олий мадрасаси катта ўчитувчиси, исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори Рўзимуҳаммад домла Тўхтасинов ҳам ўз маърузаси билан иштирок этади.
Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
