2020 йилдан бошлаб Бухоро — Ислом маданияти пойтахти ҳисобланади
Muallif: . .
Sana: 11.01.2020
1777

Аввал хабар қилганимиздек, 2019 йилда Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва фан-маданиятнинг ISESCO бўйича йиғилишида Тунис шаҳрини Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилиш билан боғлиқ дастурини якунлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинган эди.

Ушбу IХ Ислом конференциясида Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар, Маданият Вазирликлари маълум қилинган. Жумладан, 2020 йилдан бошлаб Бухоро, Қоҳира (Миср) ва Бамако (Мали) шаҳарларини Ислом маданиятининг пойтахти деб эълон қилиш қарори режалаштирилан эди.

Ниҳоят 2020 йилдан бошлаб юртимизнинг қадим гўшаси Бухоро — Ислом маданияти пойтахти унвонини қабул қилиб олди.

Маълумот ўрнида қайд этиш керакки Ислом маданияти пойтахти ҳар икки йилда бир маротаба ўтказилади ва конференция ташкиллаштирилади. Йил давомида пойтахт сифатида танланган шаҳар ўзининг маданияти ва исломий меросини тақдим этишга қаратилган тадбирларга мезбонлик қилади.

Манба: Islom.uz портали таҳририяти

. .