"Шунингдек одамлардан, ҳайвонлардан ва чорвалардан ҳам турли ранглардагиларини чиқардик. Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар. Албатта, Аллоҳ азийз ва ўта мағфиратли Зотдир". Фотир сураси, 28-оят
1. Аждар (Катта илон)
"Шунда (Мусо тутиб турган) асосини ташлаган эди, баногоҳ у асо очиқ-ростакам аждарга айланди" (“Аъроф” сураси, 107-оят).
2. Туя
"Ахир улар туянинг қандай яратилганига, (ибрат назари билан) боқмайдиларми?!" (“Ғошия” сураси, 17-оят).
3. Чивин
"Аллоҳ чивин ёки ундан-да ҳақир нарсалар ҳақида масал айтишдан ҳеч тортинмайди", (“Бақара” сураси, 26-оят).
4. Сигир
"Эсланг! Мусо ўз қавмига: «Албатта Аллоҳ сизларга бир сигир сўйишларингизни буюради»,- деган", (“Бақара” сураси, 67-оят).
5. Хачир
"У Зот яна сизлар минишингиз учун зийнат қилиб отлар, хачирлар ва эшакларни (яратди)", (“Наҳл” сураси, 8 оят).
6. Эчки
"(Аллоҳ) саккизта жуфтни (яратди). Қўйдан иккини (яъни эркак ва урғочини), эчкидан иккини яратди", (“Анъом” сураси, 143-оят).
7. Бит
"Бас, биз уларнинг устиларига тўфон (сел), чигиртка, бит, бақа ва қон (балоларини бизнинг қудратимизга далолат қиладиган) очиқ оят-мўъжизалар қилиб юбордик", (“Аъроф” сураси, 133-оят).
8. Маймун
"Орангиздан шанба кунида ҳаддан ошган кимсаларни билдингиз. Бас, биз уларга: «Бадбахт маймунларга айлангиз», дедик", (“Бақара” сураси, 65-оят).
9. Тўнғиз
"Албатта У сизларга фақатгина ўлаксани, қонни, тўнғиз гўштини ва Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган нарсаларнигина ҳаром қилди", (“Бақара” сураси, 173-оят).
10. Чигиртка
"Гўё ёйилган чигирткалар каби қабрларидан чиқиб келурлар!" (“Қамар” сураси, 7-оят).
11. Эшак
"Улар (устига ортиб кўйилган) китобларни кўтариб кетаётган эшакка ўхшайди", (“Жумъа” сураси, 5-оят).
12. Пашша
"Аллоҳни қўйиб илтижо қилаётган бутлар агар барчалари бирлашганларида ҳам хатто бир дона пашшани ярата олмаслар", (“Ҳаж” сураси, 73-оят).
13. Бақа
"Бас, биз уларнинг устиларига тўфон (сел), чигиртка, бит, бақа ва қон (балоларини бизнинг қудратимизга далолат қиладиган) очиқ оят-мўъжизалар қилиб юбордик", (“Аъроф” сураси, 133-оят).
14. Ҳудҳуд
"У қушларни кўздан кечириб (уларнинг орасида ҳудҳудга кўзи тушмагач): "Нега мен ҳудҳудни кўрмаяпман, балки у (мендан беизн) ғойиб бўлгувчилардандир?!", (“Намл” сураси, 20-оят).
15. Асалари
"(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Парвардигорингиз асаларига ваҳий-амр қилди", (“Наҳл” сураси, 68-оят).
16. Қўй
"Дарвоқеъ, мана бу менинг биродарим бўлиб, унинг тўқсон тўққиз совлиқ қўйи бор, менинг эса биргина совлиғим бордир", (“Сод” сураси, 23-оят).
17. Ит
"Бас, унинг мисоли худди бир итга ўхшайдики, уни ҳайдасанг ҳам тилини осилтириб тураверади ёки (ўз ҳолига) қўйсанг ҳам тилини осилтириб тураверади", (“Аъроф” сураси, 176-оят).
18. Шер
"Нега улар худди шердан қочган ёввойи эшакларга ўхшаб бу Эслатмадан – Қуръондан юз ўгирадилар-а?!" (“Муддассир” сураси, 51-оят).
19. Фил
"Парвардигорингиз фил эгаларини қандай (ҳалок) қилганини кўрмадингизми?" (“Фил” сураси, 1-оят).
20. Наҳанг балиқ
"Бас, уни (Парвардигорининг изнисиз ўз қавмини ташлаб чиқиб кетгани сабабли) маломатга лойиқ бўлган ҳолида бир наҳанг балиқ ютиб юборди", (“Соффат” сураси, 142-оят).
21. Қарға
"Сўнгра Аллоҳ унга биродарининг мурдасини қандай кўмишни кўрсатиш учун ер титадиган бир қарға юборди", (“Моида” сураси, 31-оят).
22. Ўргимчак
"Аллоҳдан ўзга "дўстлар"ни ушлаган кимсаларнинг мисоли худди (ўзи учун) уй қуриб олиб, (ўша уйидан паноҳ истаган) ўргимчакка ўхшайди", (“Анкабут” сураси, 41-оят).
23. Бўри
"Мен, сизлар ғафлатда қолиб, уни бўри еб кетишидан қўрқурман", (“Юсуф” сураси, 13-оят).
24. От
"Улар(га қарши жанг қилиш) учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйинг", (“Анфол” сураси, 60-оят).
25. Чумоли
"То улар чумолилар водийсига етган вақтларида", (“Намл” сураси, 18-оят).
26. Қуш
"У Зот уларнинг устига сополдан бўлган тошларни отадиган тўп-тўп қушларни юборди", (“Фил” сураси, 3-оят).
27. Капалак
"У Кунда одамлар тўзғитиб юборилган капалаклар каби бўлиб қолурлар!" (“Ал Қориъа” сураси, 4-оят).
28. Ёввойи эшак
"Нега улар худди шердан қочган ёввойи эшакларга ўхшаб бу Эслатмадан – Қуръондан юз ўгирадилар-а?!" (“Муддассир” сураси, 50-оят).