МИР АРАБ МАДРАСАСИДА ТАҲСИЛ ОЛГАН ЎЗБЕКИСТОН УЛАМОЛАРИ
Muallif: . .
Sana: 30.04.2024
300

ЛУТФУЛЛО НОДИРОВ

Лутфулло Нодиров (Лутфулло қори) 1935 йили Тошкент вилояти Оққўрғон туманида зиёли оилада туғилган. Бобоси Ёралихўжа замонасининг билимдон кишиларидан бўлиб, кўп йил қозилик қилган. Отаси Нодир қори ёшлигидан Қуръони каримни ёд олган, отасидан диний илмларни ҳам пухта ўрганган бўлиб, узоқ вақт Оққўрғон туманидаги жоме масжидда имом-хатиб бўлган. Ҳозирда мазкур масжид унинг номи билан Нодирқори жоме масжиди деб юритилади.

Шундай инсонларнинг муносиб издоши бўлган Лутфулло қори 1958 йилда Бухородаги Мир Араб мадрасасига ўқишга киради. Унгача ўрта мактабни тугатиб, бир неча йил тумандаги Ҳамид Олимжон номли колхозда тракторчи-механик бўлиб ишлаган. 1966 йили мадрасани аъло баҳоларга тамомлагач, Лутфулло қори Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назоратининг халқаро бўлимига иш юритувчи сифатида ишга қабул қилинади.

Лутфулло қори 1970 йилдан бошлаб Тўйтепа шаҳридаги жоме масжидда имом-хатиб вазифасида ишлайди. Бир йилдан сўнг ТИИга ўқишга кириб, уни аъло баҳолар билан тамомлайди.

1974-1978 йилларда диний назоратнинг йўлланмаси билан Марокашдаги Ислом университетида ўқиб қайтади ва Бухородаги Мир Араб мадрасасига ишга киради. 1979-1982 йилларда Оққўрғон шаҳридаги жоме масжидда отаси Нодир қорига ноиб бўлиб ишлайди. 1982 йилда Тошкент шаҳридаги Хўжа Аламбардор масжидига имом-хатиб этиб тайинланиб, бу ерда 1986 йилгача ишлайди.

Лутфулло қори 1987 йилда Мир Араб мадрасасида мудир этиб тайинланади. Бу пайтда мамлакатда қайта қуриш жараёнлари кетаётган бўлиб, барча соҳада бўлгани каби диний таълим муассасаларида ҳам ўзига хос ислоҳотлар ўтказилаётган давр эди. Лутфулло қори ўзига юклатилган масъулиятни шараф билан адо этди: унинг раҳбарлигида мадрасадаги таълим тизими қадимий анъаналарни сақлаган ҳолда замонавийликка уйғунлашди. У Мир Араб мадрасасида 1992 йилгача раҳбарлик қилади.

  • Маълумки, 1992 йилда Тошкентда Абулқосим мадрасаси иш бошлади. Бу ўқув масканига Мовароуннаҳр мусулмонлари идораситомонидан Лутфулло қори мудир этиб тайинланади. Унинг раҳбарлигидамадрасага малакали устозлар жалб қилинди, ўқув ва услубий ишлар йўлга қўйилди. Тез орада Абулқосим мадрасаси Ўзбекистондаги динийтаълим муассасалари орасида ўз ўрнига эга бўлди. Шундан сўнг Лутфулло қори бир йил ЎМИнинг муҳтасиблик бўлимини бошқаради (1994-1995).
. .