МИР АРАБ МАДРАСАСИДА ТАҲСИЛ ОЛГАН ЎЗБЕКИСТОН УЛАМОЛАРИ
Muallif: . .
Sana: 20.04.2024
96

МУХТОРЖОН АБДУЛЛАЕВ (1928-2002)

МухторжонАбдуллаев (Мухторжон домла) 1928 йил Қўқоншаҳрида туғилган. Болалигида унинг оиласи Бухорога кўчиб ўтишган. Мухторжон домла 1936-1946 йилларда Бухородаги 6-ўрта мактабда ўқиган. Сўнгра Мир Араб мадрасасига ўқишга киради. (1951 й) Бундан аввалроқ 1946-1947 йилларда, ҳали ўн саккиз, ўн тўққиз яшар ўспирин бўлган Мухторжон Абдуллаев Мир Араб мадрасаси мудири Ҳожи Акбархон Муҳиддиновнинг хизматида бўлган. Бир куни у: ”Ҳой йигитча орзуларингдан гапир, келажакда ким бўлмоқчисан ?” – деб сўраб қолди. Шунда Мухторжон домла : “Мен ҳам мана шу мадрасада таълим олишни истайман “ – деб орзусини баён этади. Ҳожи Акбархон Муҳиддинов унинг ўқишга киришига Тошкентдан рухсат олиб беради. Кейинчалик ушбу мадрасада мударрис, мудир бўлган, ЎМИ раиси, муфтийдаражасига етган Мухторжон домла доим :“Нимагаки эришган бўлсам, Ҳожи Акбархон домланинг ёрдами ва дуолари баракотидандир,” – дебхотирлар эди.

У мадрасада ўқиган кезлари ўта тиришқоқ талаба бўлиб, дарсдан кейин ҳам устозлардан қўшимча сабоқ олади.”Мухтасар-ул виқоя”, ”Кифоя” китобларини тўлиқ ёд олади. Бир муддат Тошкентдаги Бароқхон мадрасасида Минҳожиддин қори Абдуллаев, Абутуроб Юнусов, УвайсАлоутдинов билан ҳамсабоқ бўлган.1958 йилда мадрасани аъло баҳолар билан тамомлаб, диний назорат раҳбариятининг тавсияси билан мударрис сифатида ишга олиб қолинади. 1961-1963 йилларда Суриянинг Дамашқ университетида ўқиб қайтади.

Мухторжон домла 1962-1965 йилларда Мир Араб мадрасаси бош мударриси ва мудири бўлиб ишлайди. У талабаларга нисбатан қаттиққўл ва талабчан устоз бўлиб, дарс жараёнида сарф ва наҳв қоидаларини тўла ёд олишни талаб этарди. Россиянинг Нижний Новгород шаҳри муфтийси Умар Идрисов “Бухоро хотиралари” китобида буни шундай хотирлайди : ”Ўзбекистоннинг улуғ кишиси, бутун Иттифоқ олими, кейинчалик муфтий бўлган устозимиз Мухторжон домлани эсламасликнинг иложи йўқ. Мир Араб мадрасасига ўқишга кирганимизда у бизга араб тили грамматикаси – сарф наҳвдан дарс берарди. Унинг араб тилининг моҳир билимдони эканини кейинроқ билдик. Устоз бизга феълларнинг тусланишини ёд олдирар ва буни қаттиқ талаб қиларди. Аммо ҳеч кимга икки баҳо қўймасди”.

Мухторжон домла 1984-1988 йилларда ТИИда хорижлик талабаларгадарс беради. Ҳозирда унинг қўлида ўқиган талабалар хориж мамлакатларида масъул вазифаларда ишлашмоқда.У 1988-1991 йил- ларда яна Мир Араб мадрасасида мудир бўлиб ишлайди. Таълим соҳасидаўттиз йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган Мухторжон домла бу пайтга келиб, талабаларга таълим ва тарбияниуйғунликда олиб бориш кераклигини яхши англаб етган эди.Бу фазилатлари шогирдлари олдида унинг улуғ инсон сифатида эътибор топишига сабаббўлди.

Мухторжондомла, шунингдек, 1991-1993йилларда Бухорода жойлашган Ҳазрати Баҳоуддин Нақшбанд масжидида имом-хатиблик қилади. Инчунин, унинг ўзи ҳам нақшбандия тариқати вакили эди.

1993 йили диний назоратнинг навбатдаги қурултойида Мухторжон Абдуллаев Мовароуннаҳр мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий этиб сайланади. У бу вазифада 1997 йилгача ишлади. 1997 йилдан умрининг охиригача Ҳазрати Баҳоуддин Нақшбанд масжидида имомлик қилади. Бу вақтда масжид ва зиёратгоҳда ободонлаштириш ишларига бош бўлди.

Мухторжон Абдуллаев 2002 йил 25 майда оламдан ўтган. Жаноза намозини шогирди Абдуғафур Раззоқов ўқиган. Бухоро шаҳридаги Ҳазрати Имом қабристорига дафн этилган.

. .