МИР АРАБ МАДРАСАСИДА ТАҲСИЛ ОЛГАН ЎЗБЕКИСТОН УЛАМОЛАРИ
Muallif: . .
Sana: 18.04.2024
73

ШАЙХ ЗИЁВУДДИНХОН ИБН ЭШОН БОБОХОН

1908 йили Тошкент шаҳрида таваллуд топди. Ҳаким қори домла, Баҳодирхон махдум, Шайх Алоуддин, Жамол ҳожи каби устозлардан сабоқ олди. Ўн икки ёшида Қуръони каримни тўла хатм қилиб, ҳофизул-Қуръон бўлди. 1920 йили Тошкентдаги «Кўкалдош» мадрасасига ўқишга кириб, ўша пайтда Тошкентга келган суриялик олим Аш-Шомий ат-Тараблусийдан ҳадис, фиқҳ илмини ўрганди.1943 йили Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назорати масъул котиби ва Ўзбекистон қозиси бўлди. 1947-1948 йилларда Қоҳирадаги «Ал-Азҳар» дорилфунунида, сўнгра Макка, Мадина шаҳарларида таҳсил олди. 1948 йили Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назорати раисининг ўринбосари этиб сайланди. 1957 йили Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари бошқармаси раиси этиб сайланди ва умрининг охирига (1982 йил) қадар ана шу вазифада самарали ишлади.

. .