БЕМАЗҲАБЛАРНИНГ ДАВОЛАРИГА ЖАВОБЛАР
Muallif: . .
Sana: 11.03.2023
368

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Aлҳамдулиллаҳи роббил аъламин. Aллоҳумма солли ала саййидина Муҳаммад ва аъла аълиҳи ва асъҳабиҳи ажмаъийн.

Ҳозирги кунда айрим кишилар мусулмонларни бемазҳаб бўлишга чорламоқдалар. Бир-икки масалаларда ихтилоф қилиб, “Мазҳаб деган нарса Расулуллоҳнинг даврларида бўлмаган, биз уларга эмас, Аллоҳ ва Расулига эргашамиз” дейдилар. Бу гапларни айтаётган кишилар мазҳаб борасида илмлари йўқлигини билдиради.

Қуйида уларнинг даъволарига қарши далилларни келтириб ўтамиз. Аллоҳ таоло Ўзининг муқаддас каломида айтади:

“Агар билмасангиз зикр аҳлларидан сўранг” (Наҳл сураси, 43-оят). Aллоҳ таоло ушбу оятда инсонлар билмаган нарсалари ҳақида уламолардан сўрашига амр қилмоқда.

Имом Aбу Довуд Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом: “Мен ва хулафойи рошидинларнинг йўлини маҳкам тутинглар” деб марҳамат қилганлари мазҳабсизликни даъво қилаётганларнинг гаплари пуч эканига далил бўлади. Чунки, Расулуллоҳалайҳиссалом фақат оятга ҳамда ўзларининг сўзларига эргашишга буюрмаяптилар. Уларнинг даволарича асрлар давомида барча мусулмонлар амал қилиб келган анъана нотўғри, шунча мусулмон адашган экан деган хулоса келиб чиқади. Бундай бўлиши мумкин эмас, буни тилга олишни ўзи қийин. Бу Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатига ҳам тўғри келмайди, зеро у киши шундай марҳамат қилади: “Аллоҳ таоло умматимни абадий залолат устида жамламас” деганлар. Буюк саҳобий Aбдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: “Мусулмонлар яхши деб билган нарса Аллоҳнинг ҳузуруда ҳам яхшидир”.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ҳозирги кундаги дин номидан ўзларининг қарашларини сингдирмоқчи бўлган кишиларнинг ёлғон ва қуруқ гапларига парво қилмай минг йиллардан буён барча мусулмонлар эргашиб келаётган тўрт мазҳаб имомларининг йўлларини маҳкам ушлашимиз барчамизга лозим бўлади.

СAЛИМХОН ЖAМОЛИДДИНОВ

Мир Aраб олий мадрасаси талабаси

. .