ШУКР ҚИЛИШ ҲАМ НЕЪМАТ
Muallif: . .
Sana: 11.03.2023
458

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Алҳамдулиллаҳи роббил аъламин. Аллоҳумма солли ала саййидина муҳаммад ва аъла аълиҳи ва асъҳабиҳи ажмаъийн.

Аллоҳ таоло инсонни мукаррам қилиб яратди, унга саноқсиз неъматларни, тугалмас яхшиликларни ато қилди. Бу неъмат ва яхшиликлар билан уни бошқа яратилганлардан афзал қилди. Агар бандалар шукр қилсалар, уларга неъматларини зиёда қилишини ваъда қилди ва итоат қилсалар бу неъматлар давомийлиги ва боқийлигини кафолатини берди.

وَإِذْ تَأَذَّنَ رَبُّكُمْ لَئِنْ شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ وَلَئِنْ كَفَرْتُمْ إِنَّ عَذَابِي لَشَدِيدٌ

«Яна Раббингиз эълон қилган (бу сўзлар)ни эслангиз: «Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Бордию, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир»” («Иброҳим» сураси, 7-оят).

Фузайл ибн Иёз: «Ким қалби билан Аллоҳ таолонинг неъматларини таниса, тили билан унга ҳамд айтса, неъматларнинг фақат зиёдасини кўради»,- деган.

Аллоҳ таолонинг бандаларга берган неъматлари зоҳирий ва ботиний, очиқ ва яширин, маълум ва номаълумдир.

Шукрнинг яна бир ифодаси неъматларни тил билан гапиришдир.

وَأَمَّا بِنِعْمَةِ رَبِّكَ فَحَدِّثْ

«Раббингизнинг (Сизга ато этган барча) неъмати ҳақида эса (одамларга) сўзланг!» («Зуҳо» сураси 11-оят)

Оятга биноан Аллоҳнинг неъматлари ҳақида сўзлаш шаръан матлубдир.

Имом Қуртубий бу оят тафсирида «Шукр ва сано билан Аллоҳ таолонинг неъматларини ёйинг, гапиринг, шукр билан уни эътироф қилинг», деганлар. Нўъмон ибн Баширдан: Пайғамбар алайҳиссалом: «Ким озига шукр қилмаса, кўпига ҳам шукр қилмабди. Ким инсонларга шукр қилмаса, Аллоҳ таолога шукр қилмабди. Неъматларни гапириш шукрдир. Уни тарк қилишлик эса ношукурликдир.

Демак, инсон Роббисига тили ва амалларида шукр қилиши лозим бўлади. Зеро шукр қилган киши учун неъматлар зиёда бўлур.

НАЗИРОВ МАШҲАДУЛЛОҲ
Мир Араб олий мадрасаси талабаси

. .