МУСТАҚИЛЛИК - ОЛИЙ НЕЪМАТ
Muallif: . .
Sana: 11.03.2023
633

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Расулимиз соллалоҳу алайҳи васалламга салавот ва саломлар бўлсин!

Инсон бахтли бўлиши учун эркин бўлиши, эркин бўлиши учун эса мустақил бўлиши керак. Демак биз, энг аввало, мустақилликнинг мазмун-моҳиятини англаб олишимиз ва ёш авлодга унинг аҳамиятини етказишимиз зарур бўлади.

Инсон «мустақиллик» деганда ўз тақдирига ўзи эгалик қилиш ҳуқуқи эканлигини англаши ва уни янада мустаҳкамлашга интилиши зарурлигини тушуниш лозим. Шунинг учун ҳам ҳар бир инсон «мустақиллик» деган сўзнинг туб маъносини тушуниб етиши, бу сўзнинг буюк неъмат эканлигини англаши ва унда нақадар улуғ маъно ётганлигини англаши аҳамиятлидир.

Мустақиллик, энг аввало, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг рўёбга чиқишидир. Бу ҳуқуқ ва эркинликлардан самарали фойдалана олиш эса ҳар бир инсоннинг дунёқараши, истеъдоди ва қобилияти билан ўлчанади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллигини «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» деган бош ғоя асосида кенг нишонлаш жонажон Ватанимизда инсон қадр-қимматининг, шаъни-ғурурининг нечоғлик устун қўйилганлигидан, юртимиз тинчлик ва барқарорликка эришилганлигидан, давлатимиз сарҳадларининг дахлсизлиги таъминланганлигидан ҳамда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликнинг мустаҳкамланганлигидан дарак беришини унутмаслигимиз даркор.

Муҳаммадов Мустафо
Мир Араб олий мадрасаси талабаси

. .