2019 йил 28 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Мир Араб олий мадрасасига ташриф буюрди ҳамда Олий мадрасанинг фаолияти билан танишди.
Олий мадрасанинг фаолияти билан танишгандан сўнг Мир Араб олий мадрасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари билан учрашув ўтказилди.
Учрашув жараёнида Муфтий ҳазратлари ўқитувчи ва талабалар билан суҳбатлашиб, ўз тавсияларини билдирди. Хусусан, Муфтий ҳазратлари ўтган улуғ аждодларимизнинг бизга қолдирган буюк мероси, ушбу меросни ёш авлод пухта ўзлаштириши лозимлигини алоҳида таъкидлади.
Учрашув якунида Муфтий ҳазратлари юртимиз равнақи, динимиз ривожи ҳамда ўқитувчи ва талабалар ҳақига дуойи хайрлар қилди.



Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
