Куни кеча Бухоро Давлат университетида “Тинчликни қадирлаш олий фазийлат” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишга Бухородаги православ черкови рухонийси, католик черкови ходими ва Мир Араб олий мадрасаси ректори Ҳ. Юлдашходжаевлар таклиф этилди.
Йиғилиш давомида бугунги кунда баъзи бир шахслар томонидан “жиход”, “шахидлик” каби атамаларнинг нотўғри талқин қилинаётганлиги, уларнинг асил мазмун мохияти, дунёда террористик ҳаракатларнинг кўплаб кузатилаётганлиги ва уларга нисбаттан бизларнинг муносабатимиз қанақа бўлишлиги кераклиги ҳақида гап кетти. Хоссатан Янги Зелландияда бўлиб ўтган террористик ҳаракатларнинг қанчалик жирканч иш бўлганлиги, бундай ҳаракатларни ҳеч бир дин оқламаслигини, бу ишларнинг барчаси разолатдан бошқа нарса эмаслиги ва бу каби террористик харакатларнинг бирортаси на миллат ва на динга дахлдор эмаслиги таъкидланди.
Барчамизга маълумки бу каби террорчилик ташкилотлари ва ё гурухларни бирор бир жойга кириб бориб ўша жойнинг иқтисоди, ёки маданиятини, ё маънавиятини ва ё бошқа сохасини ривожлантиган эмас ва бундай қилмайди ҳам. Асил ҳақиқат шуки улар ўзаро миллатлар аро тотувликка рахна солмоқчилар ва динлар аро бағрикенгликка путур етказмоқчилар холос. Бизлар уларнинг бу найрангларига учиб, алданиб қолбаслигимиз кераклиги айтиб ўтилди. Бу борада хоссатан устозимиз Ҳайдархон домла томонидан “Мусулмон кишини аҳли китоб бўлган Насроний ёки Яхудий билан бир ёстиққа бош қўйишига рухсат берган Исломдини қандай қилиб уларнинг битта мамлакатда яшашига рухсат бермасин экан”, деган нутқлари йиғилиш иштирокчилари ва йиғилиш мехмонларини ўзгача таъсирлантирди.
Йиғилиш хулосаси ўлароқ 3000 йиллик тарихга эга бўлган Ўзбекистон мисолида шунча йил ўтибдики бирор бир маротаба бўлса ҳам динлар аро низолар кузатилмаганлиги, ҳатто жахон буни эътироф этиб турганлиги айтиб ўтилди ва бунга шукроналар келтиришлигимиз кераклиги, бунинг қадрига етиб, шу мақсад йўлида барчаларимиз бир бўлиб, ўз ҳиссамизни қўшишлигимиз кераклигига тарғиб қилинди.
Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
