​Мир Араб олий мадрасасида Бухоро давлат университети билан ҳамкорликда Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодига бағишланган тадбир ўтказилди
Muallif: . .
Sana: 14.02.2019
1899

2019 йил 13 февраль куни Мир Араб олий мадрасасида Бухоро давлат университети билан ҳамкорликда Мир Алишер Навоий таваллудининг

578 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Мир Араб олий мадрасасининг раҳбарияти, ўқитувчи

ва талабалари, Бухоро давлат университети “Ўзбек адабиёти” кафедрасида фаолият юритаётган филология фанлари номзоди Ҳ.Эшонқулов иштирок этди.

Тадбир бошида Қуръони Карим тиловат қилиниб, Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг руҳларига бағишланди ҳамда дуойи хайрлар қилинди.

Тадбирда Олий мадрасасининг 1-курс талабаси Юнусов Отабек Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ва Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажиднинг “Навоийдан чу топқайлар навое” асари бўйича маъруза қилди.

Шундан сўнг тадбирда Бухоро давлат университетидан ташриф буюрган, адабиётшунос, тасаввуфшунос, навоийшунос олим, филология фанлари номзоди Ҳ.Эшонқулов маъруза қилиб, Мир Алишер Навоий

ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳазратларининг ҳаёти, ижоди, қолдирган илмий мероси, асарларидаги яхшилик, гўзалликка тарғиб масалалари тўғрисидаги фикрларни билдирди.

Тадбирда, шунингдек, Мир Араб олий мадрасаси ўқитувчиси

устоз Исмоилжон Ҳамроқулов “Ҳазрат Алишер Навоий меросини ўрганишнинг бугунги кундаги долзарб жиҳатлари” мавзусида нутқ сўзлади.

Тадбир якунида ташриф буюрган меҳмонга эсдалик совға совға топширилиб, Бухоро давлат университетига ўзаро ҳамкорлик учун миннатдорчилик хати юборилди.

МУСТАФО ХОДЖАЕВ

Мир Араб олий мадрасасининг

Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори

. .