​Малайзия университети профессорининг Мир Араб олий мадрасасига ташрифи
Muallif: . .
Sana: 08.02.2019
1789

2019 йил 7 февраль куни Мир Араб олий мадрасасида Малайзиянинг Куала-Лумпур (USIM) университети профессори, ислом тарихи, ақида, сийрат каби илмлар бўйича мутахассис доктор Муҳаммад Юсуф Халид билан учрашув ўтказилди.

Тадбирда Мир Араб олий мадрасасининг ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.

Учрашувда ўқитувчи ва талабаларга доктор Муҳаммад Юсуф Халид ҳақида маълумот берилиб, у кишининг Малайзия, Саудия Арабистони
ҳамда Туркия давлатларида таҳсил олгани, шунингдек, бир қатор мамлакатлар университетларида дарс бергани таъкидлаб ўтилди.

Мир Араб олий мадрасаси ректори Х.Юлдашходжаев доктор Муҳаммад Юсуф Халид билан мулоқот олиб борди ва унга Мир Араб олий мадрасаси фаолияти тўғрисида маълумотлар берди.

Шунингдек, тадбирда доктор Муҳаммад Юсуф Халид Мир Араб олий мадрасаси талабаларига илм олиш ва унинг фазилатлари хусусида сўзлаб берди.

Тадбир якунида меҳмон Мир Араб олий мадрасаси ректори Х.Юлдашходжаевга ўзининг эсдалик совғасини топшириб,
устоз ва талабалар ҳақига дуойи хайрлар қилди.

. .