Мир Араб олий мадрасасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, халқаро Амир Темур фонди раисининг биринчи ўринбосари Тўлқин Ҳайит билан учрашув
Muallif: . .
Sana: 26.01.2019
1912

2019 йил 23 январь куни Мир Араб олий мадрасасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Халқаро Амир Темур фонди раисининг биринчи ўринбосари Тўлқин Ҳайит билан учрашув ўтказилди.

Тадбирда Мир Араб олий мадрасасининг ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.

Учрашувда Тўлқин Ҳайитнинг “Амир Темурнинг пирлари ва комил инсон тарбияси” мавзусидаги маърузаси тингланди.

Шунингдек, ушбу учрашувда Муҳаммад Али қаламига мансуб “Амир Темур солномаси” китобининг тақдимоти бўлиб, Тўлқин Ҳайит халқаро Амир Темур фонди раисининг биринчи ўринбосари сифатида ушбу китобнинг ёзилиш сабаблари, мазмун-моҳияти ва бугунги кундаги аҳамияти ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Тадбир давомида Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари ва Амир Темур тўғрисида ҳам фикрлар билдирилиб, ушбу буюк шахслар ҳаёти ҳамда ижодига оид саволларга жавоб берган талабаларга Тўлқин Ҳайит томонидан “Амир Темур солномаси” китоби эсдалик совға сифатида топширилди.

Тадбир якунида давлатимиз тинчлиги, ривожи ва халқимиз фаровонлиги ҳамда ўтган улуғ аждодларимиз ҳақида дуойи хайрлар қилинди.


. .