БУХОРОДА “ЎЗБЕКИСТОН – БАҒРИКЕНГ ДИЁР” МАВЗУСИДАГИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИАРО КОНФЕРЕНЦИЯ
Muallif: . .
Sana: 10.12.2018
1990

2018 йил 15 ноябрь куни Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси марказининг конференция залида “Ўзбекистон – бағрикенг диёр” мавзусида таълим муассасалариаро конференция ўтказилди.

Мазкур конференция 4 та таълим муассасаси – Бухоро муҳандислик-технология институти, Мир Араб олий мадрасаси, “Мир Араб” ўрта махсус ислом билим юрти ва “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти ҳамкорлигида ўтказилди.

Конференцияда “16 ноябрь – халқаро бағрикенглик куни”, унинг дунё ҳамжамияти ва мамлакатимиз учун аҳамияти, бағрикенгликни таъминлаш тинчлик ҳамда бирдамлиликнинг гарови эканлиги тўғрисида мулоҳазалар билдирилди.

Тадбирда Бухоро муҳандислик-технология институти доценти, сиёсий фанлар номзоди Фируз Бафоев, Бухоро муҳандислик-технология институти доценти, фалсафа фанлари номзоди Эркин Зоиров ва бошқа мутахассислар иштирок этди.

Тадбир бошида “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти мудири устоз Иноятов Азизхўжа домла нутқ сўзлади.

Шундан сўнг конференцияда Бухоро муҳандислик-технология институти доценти, сиёсий фанлар номзоди Фируз Бафоев “Ўзбекистон Республикасида диний бағрикенгликни таъминлаш кафолатлари” мавзусида, Мир Араб олий мадрасаси 1-курс талабаси Абдумаликов Абдулфаттаҳ Тўхтасинбоевич “Қуръони Каримда диний бағрикенглик масалалари” мавзусида, Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти 2-курс талабаси Паттажонов Ёсинбек Абдулҳамид ўғли “Ҳадиси шарифларда диний бағрикенглик тарғиботи” мавзусида маъруза қилди. Тадбир якунида Қуръони Карим тиловат қилиниб, давлатимиз тинчлиги, ривожи ва халқимиз фаровонлиги ҳақида дуойи хайрлар қилинди.


МУСТАФО ХОДЖАЕВ, Мир Араб олий мадрасасининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори


. .