Мир Араб олий мадрасасида “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияси – Ўзбекистон ташаббусининг халқаро эътирофи” мавзусида маънавият соати
Muallif: . .
Sana: 21.12.2018
1907

2018 йил 21 декабрь куни Мир Араб олий мадрасасида “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияси – Ўзбекистон ташаббусининг халқаро эътирофи” мавзусида маънавият соати ўтказилди.

Тадбирда 2018 йил 12 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг ялпи сессиясида “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резолюция қабул қилингани, ушбу Резолюциянинг қабул қилиниши 2017 йил сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Президент Шавкат Мирзиёев илгари сурган ташаббуснинг амалий ифодаси бўлгани, Резолюция бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлаш, эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг камситилишига йўл қўймасликка кўмаклашишга қаратилгани таъкидланди.

Шунингдек, маънавият соатида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси – буларнинг барчаси халқаро даражадаги йирик лойиҳалар экани, илм-маърифат, маданият замини бўлган Ўзбекистондан маърифий ислом ғоялари тарқалиши, муқаддас динимизнинг асл инсонпарварлик таълимотларини ёйиш бўйича Мовароуннаҳрда шаклланган тарихий мактаблар анъанасининг давом этиши “Жаҳолатга қарши – маърифат” билан курашишнинг энг самарали ечими бўлиши, “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияси дунё жамоатчилигини безовта қилаётган терроризм, экстремизм, зўравонлик, муросасизлик каби бугунги куннинг ўткир муаммоларига ечим сифатида илм-маърифат, ўзгаларга адолатли ва бағрикенг ёндашув ҳамда тинчликпарвар сиёсатни тарғиб қилиши тўғрисидаги фикрлар билдирилди.

Тадбир якунида талабалар ҳам мавзу бўйича ўз фикрларини билдириб, “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияси бўйича савол-жавобларда иштирок этдилар.

. .