Мир Араб олий мадрасасида Конституция қабул қилинган кун муносабати махсус дарс соати
Muallif: . .
Sana: 06.12.2018
1945

2017 йил 4 декабрь куни Мир Араб олий мадрасасида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Бухоро вилоят вакиллиги билан биргаликда 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан махсус дарс соати ўтказилди.

Махсус дарс соатида Мир Араб олий мадрасасининг ходим ва талабалари ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Бухоро вилоят вакили Жобир Элов иштирок этди.

Тадбирни Мир Араб олий мадрасасининг ректори Х.Юлдашходжаев очиб берди.

Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Бухоро вилоят вакили Жобир Элов сўзга чиқиб, нутқ сўзлади.

Тадбирда мустақиллик даврида эришилган ютуқлар, Конституциямизнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни, унинг
мазмун-моҳияти, ушбу ҳужжатда фуқаролар ҳуқуқ ва мажбуриятлари мустаҳкамлангани каби масалалар тўғрисида фикрлар билдирилди.

Тадбир якунида Мир Араб олий мадрасасининг барча ходим ва талабалари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда қонунларини доимий ўрганиб боришлари лозимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

. .