عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه عَنِ النَّبِيِّ قَالَ: وَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ فِي يَدِهِ لَيَأْتِيَنَّ عَلَى أَحَدِكُمْ يَوْمٌ وَلاَ يَرَانِي ثُمَّ لأَنْ يَرَانِي أَحَبُّ إِلَيْهِ مِنْ أَهْلِهِ وَمَالِهِ مَعَهُمْ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган зот билан қасамки, албатта, сиздан бирингизга бир кун келадики унда мени кўра олмас. Албатта, мени кўриши унинг учун аҳлидан ва улар ила бирга бўлган молидан ҳам маҳбуб бўлиб қоладир», дедилар».
Имом Муслим ривояти
Бугун бизларга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қасам ичиб айтган кунлари келди. У зотни бир лаҳза ҳам кўра олмадик. Лекин, сўзларининг иккинчи қисми ҳақида бир ўйлаб кўрайликчи... Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўришга қанчалар муштоқмиз? Бунинг учун нималар қилишимиз лозим? Бунинг шартлари нима?... шу ҳақида фикр юритганмизми?
Инсон кимни кўргиси келади?! Албатта, яхши кўргани инсонинида. Мана бу ҳадисни қаранг:
قال الإمام أحمد رحمه الله في مسنده
حَدَّثَنَا أَبُو سَعِيدٍ، حَدَّثَنَا الْمُثَنَّي، قَالَ: سَمِعْتُ أَنَسًا يَقُولُ: “ قَلَّ لَيْلَةٌ تَأْتِي عَلَيَّ إِلَّا وَأَنَا أَرَى فِيهَا خَلِيلِي صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ “ ، وَأَنَسٌ يَقُولُ ذَلِكَ وَتَدْمَعُ عَيْنَاهُ
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ Муснадларида айтадилар:
Улуғ саҳобий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу: “Неча тун ўтган бўлсин, уларда албатта, Ҳабибим соллаллоҳу алайҳи ва саламни тушимда кўряпман“, дедиларда, йиғлаб юбордилар.
Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссаломга бўлган муҳаббатимизни зиёда қилсин!
"Мир Араб олий" мадрасаси 2-курс талабаси Бозоров Ваҳобиддин
Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
