Аллоҳ таоло ҳар бир пайғамбарга бошқа пайғамбаларга бермаган бир ажралиб турувчи хислатни бераган. Мисол тариқасида Иброҳим алйҳиссаломни олайлик. Аллоҳ таоло Иброҳим (алайҳисслом)ни “Холил” деб ажратган. Мусо (алайҳиссалом)нинг бошқа пайгаъмбарлардан ажралиб турувчи хос хислати “Калимуллоҳ” эканлигидадир. Исо (алайҳиссалом)га Аллоҳни изни билан туғма кўр ва песларни тузатиш ва ўликларни тирилтириш имкони берилган. Демак ҳамма пайгаъмбарларнинг бошқа пайгаъмбарларда учрамайдиган хос хислати бор бўлса,табийки бу уммат эгалари ҳам ўз пайғамбаридаги хос хислатлар “кандай екана?” деган сўровда бўлади. Икки олам сарварининг хос хислатлардан, анашу барча пайғамбарларнинг хос бўлган хислатларинг ҳаммаси у- Зотда (соллаллоҳу алайҳи вассаллам)да мажассам бўлишидир. Юқорида ўтган пайғамбарларнинг хос хислатларига бир назар солайлик. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўз ҳадисларида саҳобаларга юзланиб “сизларнинг дўстингиз Аллоҳнинг холили” деганлар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)да “холил” сифати бор экан. Аллоҳ таоло Мерож кечасида бирон-бир воситаларсиз, сидратул мунтаҳода Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан мулоқотда бўлган, демак “калимуллоҳ” сифати ҳам бор экан. Исо алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг изни билан ўликларни тирилтирган бўлсалар, Расуллуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг шарофати билан жонсиз бўлган нарсалар ҳам тилга кириб саловат айтган.
Солиев Мухаммадюнус
Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
