ҲИЖРИЙ БИРИНЧИ АСРДА ЁЗИЛГАН ҲАДИС ТЎПЛАМЛАРИ (19-қисм)
Muallif: . .
Sana: 19.10.2022
47

Ҳижрий I ва II асрда тобеинлар томонидан ёзилган ҳадис китоблари:

1.Холид ибн Маъдан (ваф. 104) китоби.

2.Абу Қилобанинг (ваф. 104/722) китоблари. У китобларини ўқувчиси Айюб ас-Сактияни (68-131)га васият қилиб қолдирган ва Айюб бир туяга юк бўладиган бу китобларни ташиш учун 10 дирҳамдан ортиқ пул сарфлаган.

3.Ҳаммом ибн Мунаббиҳнинг Саҳифаси. Юқорида зикр қилинди.

4.Ҳасан ал-Басрий (21-110) китоблари.

5.Муҳаммад ал-Бакир (56-114) китоблари

6.Суриялик Макҳулнинг китоблари.

7.Ҳаким ибн Утайбанинг китоби.

8.Буқайр ибн Абдуллоҳ ибн ал-Ашажжнинг (ваф. 117) китоби.

9.Кайс ибн Саъднинг (ваф. 117) китоби. Бу китоб кейинроқ Ҳаммод ибн Сулаймонга нисбат берилган.

10. Сулаймон ал-Яшкурининг китоби.

11. Шабъийнинг Ал-Абвоби. Юқорида зикр қилинди.

12. Ибн Шиҳоб аз-Зуҳрийнинг китоблари.

13. Абул-Олиянинг китоби.

14. Саид ибн Жубайрнинг (ваф. 95) китоби.

15. Умар ибн Абдулазизнинг (61-101) китоблари.

16. Мужаҳид ибн Жобирнинг (ваф. 103) китоблари.

17. Ражо ибн Ҳайвонинг (ваф. 112) китоби.

18. Абу Бакр ибн Муҳаммад ибн Амр ибн Ҳақнинг китоби.

19. Башир ибн Наҳиқнинг китоби.

ҲИЖРИЙ ИККИНЧИ АСРДА ЁЗИЛГАН ҲАДИС АСАРЛАРИ

Ҳижрий II асрда ўтган I асрда ёзилган китоблардан фарқли равишда асарлар мавзуларга ажратилган ҳолда ёзилди. Шу билан бирга, мавзуга ажратилмаган китобларни ёзиш ҳам давом этди. Бу даврда ёзилган китобларнинг рўйхати тўлиқ келтиришнинг имкони йўқ, сабаби жуда кўп. Қуйида улардан баъзилари келтирилади:

1.Абдумалик ибн Журайжнинг (ваф. 150) китоби.

2.Малик ибн Анаснинг (93-179) "Муватто"си.

3.Ибн Абу Зиъбнинг (80-158) "Муватто"си.

4.Муҳаммад ибн Исҳоқнинг (ваф. 151) "Мағозий"си.

5.Робиъ ибн Сабиҳнинг (ваф. 160) "Муснад"и.

6.Саъид ибн Абу Аруба (ваф. 156) китоби.

7.Ҳаммод ибн Салманинг (ваф. 167) китоби.

8.Суфён ас-Саврийнинг (97-161/715-777) "Жомеъ"си.

9.Маъмар ибн Рашиднинг (95-153/713-770) "Жомеъ"си.

10. Абдураҳмон ал-Авзои (88-157) китоби.

11. Абдуллоҳ ибн ал-Муборак (118-181)нинг "Китаб аз-зуҳд" китоби

12. Ҳошим ибн Башир (104-183) китоби.

13. Жарир ибн Абдулҳамид (110-188) китоби

14. Абдуллоҳ ибн Ваҳб (125-197) китоби

15. Яҳё ибн Абу Касир (ваф. 129) китоби

16. Муҳаммад ибн Суқая (ваф. 135) китоби.

17. Заид ибн Аслан (ваф. 136/753) "Тафсир"и.

18. Мусо ибн Уқба (ваф. 141) китоби

19. Ашас ибн Абдулмалик (ваф. 142) китоби.

20. Ақил ибн Холид (ваф. 142) китоби.

21. Яҳё ибн Саъид Ансорий (ваф. 143) китоби.

22. Авф ибн Абу Жамил (ваф. 146) китоби.

23. Жаъфар ибн Муҳаммад ас-Содик (ваф. 148) китоблари.

24. Юнус ибн Язид (ваф. 152) китоби.

25. Абдураҳмон ал-Масъуди (ваф. 160) китоблари.

26. Зоида ибн Қудома (ваф. 161) китоблари.

27. Иброҳим ат-Таҳман (ваф. 163) китоблари.

28. Абу Ҳамза ас-Сукри (ваф. 167) китоблари.

29. Шуъба ибн ал-Ҳажжожнинг (ваф. 160) "Ал-Ғароиб" асари.

30. Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ал-Мажишун (ваф. 164) китоблари.

31. Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Абу Увайси (ваф. 169) китоблари.

32. Сулаймон ибн Билол (ваф. 172) китоблари.

33. Абдуллоҳ ибн Лаҳия (ваф. 147) китоблари.

34. Суфён ибн Уяйна (ваф. 198) "Жомеъ"си.

35. Имом Абу Ҳанифа (ваф. 150) "Китоб ал-асар"и.

36. Муътамир ибн Сулаймон (ваф. 187) "Мағозий"си.

37. Вақиъ ибн Жарроҳ (ваф. 196) "Мусаннаф"и.

38. Абдураззоқ ибн Ҳаммом (136-221) "Мусаннаф"и.

39. Зайд ибн Али (76-122) "Муснад"и.

40. Имом Шофеъий (150-204) китоблари

Бу даврда ёзилган китобларнинг қуйидагилари ҳозирда нашр этилган ва қатор китобхонлар томонидан севиб ўқилмоқда.

1.Имом Маликнинг "Муватто"си.

2.Имом Абу Ҳанифанинг “Китобу-л-асар”и.

3.Абдураззоқнинг "Мусаннаф"и. Бу китоб 11 жилдда нашр этилган.

4.Муҳаммад ибн Исъҳоқнинг "Ас-Сияр"си.

5.Абдуллоҳ ибн ал-Муборакнинг “Китоб аз-зуҳд”и.

6.Воқиъ ибн Жарроҳнинг “Китоб аз-зуҳд”и (3 жилд).

7.Заид ибн Алининг "Ал-Муснад"и.

8.Шофеъийнинг "Сунан"и.

9.Шофеъийнинг "Муснад"и.

10. Авзоийнинг (88-157) "Сияр"и.

11. Абдуллоҳ ибн ал-Муборакнинг "Муснад"и.

12. Абу Довуд ат-Таёлисийннинг (ваф. 204) "Муснад"и.

13. Имом Абу Юсуфнинг “Ар-рад аъла сияр ал-Авзоий”си.

14. Имом Муҳаммад ибн ал-Ҳасан аш-Шайбонининг “ал-Ҳужжа аъла Аҳли-Мадина”си.

15. Имом Шофеъийнинг “Китоб ал-Умм” асари.

16. Воҳидийнинг (130-206) “ал-Мағозий” асари (4 жилд).

Бу рўйхат, шубҳасиз, тўлиқ эмас. Аммо ёзма равишда мавжуд бўлган бу китоблар синчковлик билан ўрганилса, уларнинг услуби анча мукаммал эканлиги маълум бўлади. Улардан баъзилари ўндан ортиқ жилддан иборат бўлиб, уларнинг тузилиши ўша пайтларда ҳадислар тўпланиши илғор босқичга чиққанидан далолат беради.

Юқорида ишора қилганимиз, ҳадис тўплашни Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам даврларида бошланганини ва ундан кейинги барча даврларда ҳам давом этганини исботлаб бериш учун етарлидир. Бу жараён шубҳасиз ҳар бир янги билим ёки илм соҳасида бўлгани каби турли босқичлардан ўтди. Фақат бу жараённи учунчи асрдан олдин бошланмаган, деган иддао ҳеч қандай ҳақиқатга тўғри келмайди.

Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг

"Ислом шариатида суннатнинг ўрни" китобидан

Таржимон: Даврон НУРМУҲАММАД

Манба muslim.uz

. .