
2018 йил 5 майь куни Мир Араб олий мадрасасида “Ҳадиси шариф билимдони” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақа Қуръон тиловати билан бошланди. Бугун ўтказилаётган “Ҳадиси шариф билимдони” мусобақаси “Қуръони Карим” мусобақасидан сўнг яна бир эзгу ишлар давоми бўлиб, юртимизда илк бора ташкил этилгани барчамиз учун қувонарли ҳол.
Мусобақа умумий 100 баллик тизимда баҳолаб борилди.
1. Имом Бухорий ва Имом Термизийнинг ҳаёти ва илмий фаолиятини ёритиб бериш–20 балл
2. Берилган ҳадисни шарҳлаб бериш (ҳадиси шарифни ифодали ўқиб, таржима қилиш ва ундан олинадиган фойдаларни баён қилиш) – 30 балл
3. Ҳадиси шарифни араб тилидаги матнини саҳобийнинг исми билан ёддан айтиб бериш – 50 балл.
Мусобақа натижаларига кўра:
1-ўрин: Саидов Шахбоз 88 балл
2-ўрин: Солихов дилшод 87 балл
3-ўрин: Орифджонов Абдурауфхон 62 балл
Ғолибларга эсдалик совғалари топширилди.
Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
