​Олий мадрасасида Навоий ва Бобур ҳазратларининг ижодини ўрганишга бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
Muallif: . .
Sana: 08.02.2022
324

2022 йил 7 февраль куни Мир Араб олий мадрасасида Бухоро давлат университети билан ҳамкорликда Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Мир Араб олий мадрасасининг ўқитувчи

ва талабалари, Бухоро давлат университети “Ўзбек адабиёти” кафедраси мудири, филология фанлари доктори Ҳ.Эшонқулов иштирок этди.

Тадбирда Бухоро давлат университетидан ташриф буюрган адабиётшунос, навоийшунос олим Ҳ.Эшонқулов маъруза қилиб, Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳазратларининг ҳаёти, ижоди, қолдирган илмий мероси, асарларидаги яхшилик, гўзалликка тарғиб масалалари тўғрисидаги фикрларни билдирди.

Тадбир давомида талабалар Ҳ.Эшонқуловга Мир Алишер Навоий

ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ҳамда ижодига доир саволлар бериб, мутахассис билан ўзаро фикр алмашдилар.

Тадбир якунида ташриф буюрган меҳмонга ташаккур билдирилиб, Бухоро давлат университетига ўзаро ҳамкорлик учун миннатдорчилик хати юборилди.

. .