МИР АРАБ ОЛИЙ МАДРАСАСИ ТАЛАБАЛАРИ АНЪАНАВИЙ ШАКЛДАГИ ДАРСЛАРНИ БОШЛАДИЛАР.
Muallif: . .
Sana: 07.02.2022
308

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги махсус комиссиясининг таклифига асосан барча олий ва ўра-махсус таълим муассасалари, академик лицейларда таълим олиш тизими қишқи таътилдан сўнг 24 февралга қадар масофавий-онлайн шаклда олиб борилиши ҳақидаги қарор эълон қилинган эди.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги махсус комиссияси юртимизда 2022 йил 7 февралдан бошлаб барча таълим муассасаларидаги ўқув жараёни анъанавий шаклга ўтказилиши тўғрисида янги қарор чиқарди.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида анъанавий дарс машғулотларини бошлаш тўғрисида буйруқ чиқарилди.

Бугун, 7 февралдан Мир Араб олий мадрасаси талабалари ҳам шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда анъанавий дарсларни бошладилар.

Талабаларимизинг ўқишларида ва кейинги ишларида Аллоҳ таолодан улкан зафарлар тилаб қоламиз!

Мир Араб олий мадрасаси матбуот хизмати.

. .