
Покистоннинг Ҳафизобод шаҳрида мусулмон уламолар иштирокида саккизинчи Ҳотами Нубавват йиллик анжуман бўлиб ўтди.
6 апрел кунги йиғилишда сўзга чиққан уламолар Қуръони Карим ва суннат мукаммал дастур эканини ва мусулмон киши ўз ҳаёт тарзини шунга мувофиқ белгилаши баробарида кундалик муаммоларни ҳал қила олишини айтдилар.
Шунингдек, улар Қуръони Карим ва суннатга амал қилмай келаётган мусулмонлар турли камситиш ва бошқа муаммоларга рўпара келаётганлари учун ўзлари масъул эканликларини таъкидладилар.
Таҳрик Лаббайк Йа Расул Аллоҳ раҳбари ва Таҳрик Сийрати Мустақийм асосчиси Др. Ашраф Осиф Жалоли Муқаддас Қуръон ўгитлари инсоният учун йўлчи юлдуз эканини таъкидлади. "Бироқ биз унга амал қилмай йўлдан адашдик ва Ғарб маданиятига эргашдик", - деди Таҳрик Сийрати Мустақийм асосчиси.
Шу сабабли мусулмон умматининг Қуръон кўрсатмаларига оғишмай бўйсуниши бу дунёда ва ундан кейин ҳам нажод бўлади, дея қўшимча қилди Др.Ашраф Осиф Жалоли.
манба:info.islom.uz
Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
