"Араб тили” ўқув курсига ҳужжат топширишга шошилинг!
Muallif: . .
Sana: 23.03.2018
2006

"Араб тили” ўқув курсига ҳужжат топширишга шошилинг!

Аввал хабар берганимиздек, 2018 йил 2 апрелдан бошлаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларида “Араб тили” фани бўйича навбатдаги пуллик ўқув курси ўз фаолиятини давом эттиради.

Бугун 23 март куни қабул жараёнлари бошланди. Қабул 24 март куни соат 17:00 га қадар давом этиб, тингловчилардан ўқув курсларида ўқиши учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

– ректор номига ариза;

– соғлиги ҳақида тиббий маълумотнома (У-086-шакл);

– паспорт нусхаси (асли кўрсатилади);

– 4 дона фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги);

– яшаш жойидан маълумотнома;

Эслатиб ўтамиз, “Араб тили” фани бўйича ўқув курслари мамлакатимизнинг турли ҳудудларида жойлашган Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги яна 10 та таълим муассасаларида ҳам ташкил этилган.

Ўқув машғулоти тўлови 1 нафар тингловчи учун энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдорида белгиланди.

Ўқув курси бўйича ўзингизни қизиқтирган саволлар юзасидан институтнинг қуйидаги +998956044597 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

. .