Тошкент ислом институти битирувчиси Темурбек Адҳамжонов «Шуҳрат» медали билан тақдирланди

“Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига кўра салоҳиятли ёшлар давлат мукофотлари билан тақдирландилар.
Тақдирланганлар орасида Тошкент ислом институтининг 2019 йилдаги битирувчиси Адҳамжонов Темурбек Бахтиёр ўғли ҳам бор.

Темурбек Адҳамжонов Олий маъҳадда намунали хулқи билан ислом илмлари ва замонавий фанлардан ҳам етакчи эди.
У талабалик пайтида “Таҳлил”, “Бушро” каби таълим берувчи мобил иловалар ишлаб чиқди.

Ўқишни битиргач, "Нажот таълим маркази" нодавлат таълим муассасасига асос солди.

"Осмондаги болалар" лойиҳаси муаллифи сифатида Темурбек Адҳамжонов Ёшлар агентлигининг “Таҳсин-2021” совринига ҳам эга бўлди.
Бухоро Мир Араб олий мадрасаси жамоаси ва устозлари Темурбек Адҳамжоновни мукофот билан муборакбод этади.
Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
