Устозлар!
Muallif: . .
Sana: 16.02.2021
505

Аллоҳнинг валийси, дўстидир сизлар,

Расулим издоши, вориси сизлар.

Ҳидоят маёғи қуёшдир сизлар,

Устозлар сизларга таъзимда бизлар.

Сизлар бор дунёга тўлгайдир иймон,

Нурингиз олмаган қилгайдир армон.

Илмингиз мисли бир бепоён уммон,

Устозлар сизларга таъзимда бизлар.

Отамдек улуғсиз барчангиз бирдек,

Қўлингиз тутиб биз бўлайлик сиздек.

Доимо порласин илмингиз нурдек,

Устозлар сизларга таъзимда бизлар.

Мир Араб олий мадрасаси талабаси Муҳаммад Юнус Муҳаммад Мусо ўғли

. .