​ЭҲТИЁТ БЎЛ!
Muallif: . .
Sana: 16.02.2021
494

Намознинг ичида бордир олти фарз,

Қолса гар биттаси, қолар гўё қарз.

Сўзларим ёқмаса, қилмагин сен арз,

Эҳтиёт бўл намозга, эҳтиёт бўл.

Меърождан келгандир беш вақтлик намоз,

Савоблар олишга жуда ҳам бу соз.

Инсофла ўйласанг, беш вақт жуда оз,

Эҳтиёт бўл намозга, эҳтиёт бўл.

Намоздир! Расулим энг сўнги сўзи,

Жаннатга калитдир бир шунинг ўзи.

Намозни адо қил! Бу Роббим сўзи,

Эҳтиёт бўл намозга, эҳтиёт бўл.

Мир Араб олий мадрасаси талабаси Муҳаммад Юнус Муҳаммад Мусо ўғли

. .