Мир Араб олий мадрасасининг 23 нафар 4-босқич талабалари, 2025-2026 ўқув йили ўқув режаси асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги билим юртларида педагогик амалиётларни ўтаб келишди.
Талабаларнинг амалёт жараёни жойларда белгилаб берилган мутасаддилар ҳамда билим юрти томонидан тайинланган амалиёт раҳбарлари томонидан мунтазам кузатиб борилди.
Мир Араб Олий мадрасаси ўқув ишлари бўйича проректори У.Авлияқулов раислигидаги комиссия аъзолари, ўқув-услубий бўлим бошлиғи Ш.Толибов ва Диний фанлар кафедраси мудири Н.Ахмедов талабаларнинг ҳисоботлари ва меъёрий ҳужжатларини текшириб, талабалар амалиётини баҳолашди.
Амалиётдан кўзланган мақсад, Олий мадрасада теология таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабаларни диний таълим муассасаларида мақсадли педагогик амалиётни йўлга қўйиш, ўз касбий етуклиги, фидоийлигини амалда кўрсата олишига имкон яратиш ҳамда битирувчиларни ишга қабул қилишда устувор имкониятлар яратишдан иборат.



Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
