Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази дунё етакчилари нигоҳида
Muallif: . .
Sana: 17.03.2026
35

Марказий Осиё замини асрлар давомида илм-фан, маърифат ва маънавиятнинг бебаҳо хазинаси сифатида жаҳон цивилизациясига улкан ҳисса қўшиб келган. Ана шу бой меросни теран ўрганиш, асраб-авайлаш ва келажак авлодларга етказиш йўлида барпо этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази – бу нафақат йирик меъморий мажмуа, балки илмий-тадқиқот инфратузилмаси, илғор музей технологиялари, замонавий кутубхона, миллий ва халқаро архив тизими ҳамда рақамли гуманитар платформаларни ўзида мужассам этган ноёб цивилизацион макондир.

Президентимиз Ш.Мирзиёев 2025 йил сентябрь ойида БМТнинг юксак минбаридан туриб, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қуриб битказилгани ва тез орада очилишини маълум қилган эди. Ўтган давр мобайнида экспозицияларнинг ички мазмуни янада бойитилди. Марказ жаҳон жамоатчилиги диққат марказида бўлган ўзига хос масканга айланди. Ҳозирги кунда Марказга дунёнинг турли нуқталаридан олий мартабали меҳмонлар, давлат ва ҳукумат раҳбарлари, нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари ташриф буюриб, цивилизациялар, тарихий шахслар ва илмий кашфиётларга бағишланган ноёб илмий лойиҳалар билан яқиндан танишмоқда. Жаҳоннинг таниқли сиёсатчилари ва жамоат арбоблари ушбу ҳақиқатни очиқ эътироф этмоқда.

Сантяго Пеня, Парагвай Президенти:

– Ўзбекистон тарихи ҳақиқатан ҳам беқиёс. У беш минг йиллик тараққиётни ўз ичига олган улкан цивилизациядир. Бир миллатни англаш учун унинг тарихини билиш керак, бу ерда эса тарих жуда бой. Инсоният цивилизациясига улкан ҳисса қўшган кўплаб илмий ва маданий ютуқлар айнан шу заминдан келиб чиққан. Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги — унинг тарихий мероси, илмий ютуқлари ва маданий цивилизациясидир. Масалан, алгебра ёки тиббиёт соҳасидаги илк мукаммал илмий асослар шу юртдан келиб чиққанини кўпчилик билмайди. Парагвай Ўзбекистон билан келгусидаги истиқболли ҳамкорликка тайёр.

Қасим-Жомарт Тоқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

Picture background . .