Мир Араб олий мадрасасининг битирувчи босқич талаблари иштирокида “Ал-жомеъ ас-саҳиҳ” асариниг “Хатми кутуб” илмий-маърифий тадбири ўтказилди.
Тадбирда Олий мадраса ректори Жобир домла Элов, устозлар ва талабалар иштирок этди.
Тадбир анъанага мувофиқ Қуръон тиловати билан бошланди. Шундан сўнг Олий мадраса ректори Жобир домла Элов тадбирни кириш сўзи билан очиб берди. Шунингдек, хатми кутуб анъанаси асрлар давомида уламолар томонидан изчил давом эттириб келинаётган муборак анъана эканини таъкидлаб, битирувчи босқич талабаларига илм йўлида бардавом бўлиш, олган билимларини халқ манфаати йўлида самарали қўллаш борасида самимий тилаклар билдирди.
Шундан сўнг “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси Улуғбек домла Жиянов “Хатми кутуб қилиш тартиби, шартлари ва одоблари” ҳақида нутқ сўзлади.
Аллоҳ таоло “Ал-жомеъ ас-саҳиҳ” асарини бошидан охиригача ўқиб тугатиш - хатм қилишга бел боғлаган толиби илмларга мадад бериб, ушбу хайрли анъана сабаб юртимизда тинчлик ва осойишталик, хайру барака янада зиёда бўлишини насиб этсин.
Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
