Ахборот-ресурс маркази фондига ўзбек ва жаҳон адабиётлари ҳадя қилинди
Muallif: . .
Sana: 20.01.2026
59

Китоб ўқинг, билимингизни оширинг, бадантарбия ва жисмоний машқларни бир кун ҳам қолдирманг!Шавкат Мирзиёев

Мир Араб олий мадрасаси Ахборот ресурс маркази фондини жаҳон ва бадиий адабиётлар билан янада бойитиш тадбирлари давом этаяпди. Ушбу тадбирлармизда Бухоро вилояти имом-хатиблари ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Шу муносабат билан бугун Бухоро шаҳар “Абу Ҳафс Кабир” жоме масжиди имом-хатиби устоз Акром домла Абдуллаев олий мадраса кутубхона фондига бир неча турдаги жаҳон ва бадиий адабиётларни ўқитувчи ва талабалар фойдаланишлари учун ҳадя қилди.

Ушбу адабиётларни ҳадя қилган Акром домла Абдуллаевга олий мадраса Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректори устоз Учқун домла Авлиёқулов раҳбарият номидан ўз миннатдорлигини билдирди.

Тўрахон МУЗРАБОВ,
Ахборот-кутубхона ресурслари билан хизмат кўрсатиш маркази кутубхоначиси

. .