Юртимизда ҳар йили 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни миллий байрам сифатида катта тантаналар билан нишонланади. Бу байрам нафақат ҳарбийларимизни, балки давлат хавфсизлиги хизмати, прокуратура, ички ишлар, миллий гвардия, фавқулотда вазиятлар сафларида хизмат қилаётган ўғлонларимиз, шунингдек, барча халқимизнинг миллий байрамидир.
Шу муносабат билан, бугун Мир Араб олий мадрасасида ҳам 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Олий мадраса Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор Учқун Авлиёқулов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими бошлиғи Мустафо Ходжаев, “Диний фанлар” кафедраси катта ўқитувчисии Иброҳим домла Саидов, талабалар ҳамда ходимлар иштирок этди.
Тадбир давомида Ватанга муҳаббат, тинчликни асраш, Юрт равнақи йўлида хизмат қилиш каби юксак қадриятлар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, Юртимизда тинчлик ва барқарорликни таъминлашда Ватан ҳимоячиларининг фидокорона хизмати алоҳида эътироф этилди.


Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
