Мусобақа. Тақдирлаш
Muallif: . .
Sana: 16.12.2025
89

Бугун Мир Араб олий мадрасаси талабалари ўртасида ҳадис фанидан Имом Термизийнинг “Сунани Термизий” китоби ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг “Эй бандаларим” (бир қудсий ҳадис шарҳи) номли китоблари бўйича ўтказилган мусобақа ғолиблари ҳамда иштирокчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Олий мадраса Ўқув ва тарбиявий ишлар бўича проректор Учқун Авлиёқулов, “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчилари, гуруҳ мураббийлари ҳамда талабалар иштирок этди.

Ушбу мусобақа мазкур китоблар асосида қуйидаги 3 та шарт асосида ўтказилди:

1) Савол-жавоб;

2) Ҳадис ёд олиш;

3) 50 дан ортиқ ровийнинг ҳаёти ва ҳолати тўғрисида гапириб бериш.

Тадбир якунида натижалар эълон қилиниб, унга кўра:

1-ўринни 1950 та ҳадис ёд олган Аслиддинова Эъзоза;

2-ўринни 1703 та ҳадис ёз олган Абдуллаева Юлдуз

3-ўринни 1570 та ҳадис ёд олган Норбоев Дилшод қўлга киритди.

Фахрли ўрин эгаллаган ҳамда муносиб иштирок этган бир қатор талабаларга Олий мадраса раҳбарияти томонидан мақтов ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.


. .