Мир Араб олий мадрасасига Тошкент ислом институти ўқитувчилари сийрат фани устози Абдулазим домла Зиёуддин ҳамда ҳадис фани ўқитувчиси Баҳодиржон домла Аъзамовлар ташриф буюрдилар.
Олий мадраса Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлим бошлиғи Мустафо Ходжаев ушбу устозлар фаолияти тўғрисида талабаларга маълумот берди.
Сўнгра устоз Баҳодиржон домла Аъзамов Олий мадраса усто ва талабаларига Ўзбекситон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг чоп этилаётган адабиётлари тўғрисида маълумот бериб ўтдилар ҳамда устоз Абдулазим домла Зиёуддин томонидан шайх Муҳаммад Хузарийнинг “Нурул яқин” Макка ва Мадина даврига оид академик таржима китоблари ҳақида тўхталиб ўтди.
Тадбир давомида устоз Абдулазим Зиёуддин домла муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари томонидан чоп этилган “Эй бандаларим” ҳамда бугунги кунда долзарб бўлган “Фатволар тӯплами” номли китоблари тўғрисида маъруза қилиб, ўзлари мутолаа қилиб чиққанликлари, ўқитувчи ва талабалар ҳам ўқиши лозим экани таъкидланди.
Тадбир давомида устоз Абдулазим Зиёуддин томонидан нашр этилган “Нурул яқин” китоби таржимаси ҳақида батафсил маълумот берилди.
Тадбир сўнгида Олий мадраса ўқитувчиси, устоз Исмоилжон домла Ҳамроқулов ташриф буюрган меҳмонлар ҳаққига дуойи хайрлар қилди.
Мазкур китобларнинг муаллифларини Аллоҳ мукофотласин ва илм йўлида қилаётган хизматларини бардавом қилсин.
Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
