
Бугун 26 май куни, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Спорт – тинчлик элчиси” шиори остида “Имом Мотуридий кубоги” спорт мусобақалари бўлиб ўтди.
Илк маротаба ташкил этилаётган ушбу спорт фестивалида Мир Араб олий мадрасаси жамоаси мини-футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат ва шашка каби спорт турлари бўйича иштирок этдилар.
Якуний натижаларга кўра Олий мадраса жамоаси:
2 та олтин;
1 та кумуш;
4 та бронза медалига сазовор бўлдилар.
Изоҳ.
— Спортнинг шахмат тури бўйича 1-ўрин (Турдалиев Асрорбек);
— Спортнинг волейбол тури бўйича 1-ўрин (Олий мадраса ўғил болалар жамоаси);
— Спортнинг стол тенниси бўйича 2-ўрин (Тешабоев Асрорбек);
— Спортнинг шашка тури бўйича 3-ўрин (ўғил болалар жамоаси);
— Спортнинг шашка тури бўйича 3-ўрин (қиз болалар жамоаси);
— Спортнинг шахмат тури бўйича 3-ўрин (қиз болалар жамоаси);
— Спортнинг стол тенниси тури бўйича 3-ўрин (қиз болалар жамоаси).
Ғолиблар ташкилотчилар томонидан кубок, диплом, медал ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Шу ўринда биз ҳам Мир Араб олий мадрасаси ректори, устоз Жобир домла Элов бошчилигадаги барча жонкуяр устозлар ҳамда талабаларни ушбу ғалаба билан чин дилдан самимий муборакбод этамиз ва бундай ғалабалар давомли бўлишини Яратгандан сўраб қоламиз.
ЯНА БИР БОР ҒАЛАБА МУБОРАК БЎЛСИН!!!
Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
